Шимол ёғдуси остидаги қорли ўрмон
Тошкентдан учамиз7 кеча / 8 кунГуруҳли турЎзбек йўлбошчи

Табиат мўъжизалари ва қалб хотиржамлиги — бир саёҳатда.

8кун / 7 кеча
2шаҳар — Рованиеми, Леви
3тунги сафар — шимол ёғдуси
8экскурсия дастурда
−15°ўртача ҳаво

Сизни нималар кутмоқда

Қорли дала устида шимол ёғдуси
Тунда · 3 марта · Маҳаллий эксперт билан

Шимол ёғдуси

Гулхан атрофида кутиб ўтирибмиз — бирдан осмон яшил ва бинафша рангда товланади. Уни кўрган заҳоти жим бўлиб қоласиз.

Мўриси тутаётган қорли қизил уй
Ҳар куни · Чодирда · Гулхан ва чой

Мароқли суҳбат

Ташқарида қор ёғади, биз эса иссиқ чодирда олов ёнида чой ичиб, ҳазил-мутойиба билан суҳбатлашамиз.

Хаски итлар чанаси
Хаски · Буғу чанаси · Снегоход

Янги тажрибалар

Хаски ва буғулар тортган чанада ўрмон оралаб сайр, снегоходда эса қор узра учасиз.

Ўтин печкали ёғоч фин саунаси
Фин саунаси · Иссиқ жакузи

Руҳий хотиржамлик

Фин саунасида парланиб, йил бўйи йиғилган чарчоқни унутасиз. Хоҳловчиларга — иссиқ жакузи ва оппоқ ўрмон манзараси.

Музлаган кўлдаги балиқ овлаш тешиги
Инструктор билан · Барбекю

Янги кўникма

Музлаган кўлни тешиб балиқ овлаймиз, тутганимизни эса мангалда биргаликда пиширамиз.

Музлаган кўл ва қорли ўрмон, юқоридан
Дастурга киритилмаган

Музёрар кемада круиз

Кема музлаган Ботния кўрфазини ёриб боради, остингизда муз қарсиллаб синади. Хоҳловчиларга алоҳида ташкил қиламиз.

Сафаримиз давомида

Тошкентдан парвозТўхташ жойиШимолий қутб доираси
Рованиеми

Рованиеми

Биринчи тўхташ · 2 кеча

Шимолий Қутб чегарасидамиз! Қор бобонинг расмий манзили ва қордан ясалган бутун бир дунё — худди мультфильмдагидек.

Леви — тоғ ва оппоқ арчалар

Леви

Иккинчи тўхташ · 5 кеча

Ўрмон ва тоғлар орасидаги шаҳарча — Лапландиянинг юраги. Кундузи оппоқ арчалар, кечаси каминда юлдузли осмонни кузатасиз.

7 кечалик дастур

Рованиеми
Қишлоқ уйлари
Леви — тоғ ва оппоқ арчалар
Хаски итлар чанаси
Буғу тортган чана
Фин саунаси
Музлаган кўлда балиқ овлаш
Қорли ўрмон

Меҳмонхонага жойлашиш, гуруҳ билан танишув, термокомбинезон ва ботинкаларни олиш.

Рованиеми

Қор бобонинг расмий манзилига ташриф, қордан ясалган дунё бўйлаб сайр.

Қишлоқ уйлари

Трансфер, жойлашиш ва ўрмондаги чодирда гулхан атрофида суҳбат.

Леви — тоғ ва оппоқ арчалар

Қорли ўрмон оралаб чанада сайр. Кечқурун — шимол ёғдусини излаб тунги сафар.

Хаски итлар чанаси

Анъанавий чанада сокин сайр. Кечқурун — шимол ёғдусини излаб иккинчи сафар.

Буғу тортган чана

Снегоходда ўрмон оралаб сайр, сўнг сауна ва иссиқ жакузи. Кечқурун — учинчи тунги сафар.

Фин саунаси

Инструктор билан музлаган кўлда балиқ овлаймиз, тутганимизни мангалда пиширамиз.

Музлаган кўлда балиқ овлаш

Нонушта, хайрлашув ва аэропортга трансфер.

Қорли ўрмон

Дастур тартиби ҳаво ва гуруҳ ҳолатига қараб ўзгариши мумкин.

Нега айнан SamTravel?

Музлаган кўлда суҳбатлашиб ўтирган икки киши

Бир оила бўлиб борамиз, дўст бўлиб қайтамиз.

Жамоавий машғулотлар ва пикниклар — хурсандчилигингиз биз учун биринчи ўринда.
  • 2014-йилдан буён

    Ўзбек сайёҳлари учун Европага гуруҳли турлар. Гувоҳнома ва литсензиямиз бор.

  • Визани ўзимиз ҳал қиламиз

    Ҳужжатларни визачиларимиз йиғади. Гуруҳ билан виза олиш анча осон.

  • Ўзбек йўлбошчи ёнингизда

    Бутун сафар давомида. Финляндияда маҳаллий гид ҳам бор.

  • Масъулият бизнинг зиммамизда

    Шартномадан то қайтгунча: ташкилий ишлар, хавфсизлик ва қулайлик.

Совуққа тайёргарликни биз кўрамиз

Қишки кийимдаги сайёҳ ва хаски итлар

Лапландияда ҳаво −15°C атрофида. Керакли жиҳозларни Финляндияда ўзимиз берамиз:

Махсус термокомбинезон
Ўлчамингизга мос.
Қишки ботинка ва қўлқоп
Барча машғулотлар учун.
Иссиқ меҳмонхона ва нонушта
7 кеча — Рованиеми ва Леви.
Махсус транспорт
Дастур бўйича барча трансферлар.
Иссиқ чодир ва гулхан
Ўрмондаги машғулотлар учун.

Улар биз билан саёҳат қилган

Мижозларимиз видеолари · Instagram

Шундай саёҳатни хоҳлайсизми? Менежер қўнғироқ қилиб, саволларингизга жавоб беради.

Ариза қолдириш

Лапландия — қиш мавсуми

6 кадр

Кўп берилаётган саволлар

Бошқа саволингиз бўлса, рақамингизни қолдиринг — менежер ўзи қўнғироқ қилади.

Овқатланишни SamTravel ташкил қилади. Финляндия балиғи билан машҳур — сальмон, лосос, судак. Италян ресторанларида паста ва пицца ҳам еймиз.

Ҳаво −15°C атрофида бўлади. Термокомбинезон, ботинка ва қўлқопни Финляндияда берамиз. Меҳмонхона ва транспорт иссиқ, машғулотлар эса чодирда, гулхан ёнида ўтади.

Туримизга деярли ҳамма нарса киритилган. Алоҳида: авиачипта тахминан $1,000, элчихона тўлови $200, овқат тахминан $300. Қўшимча машғулот ва шоппинг — ўзингизга боғлиқ.

Ёғду аниқ бир вақтда чиқмайди. Лекин қишда тунлар узун ва биз шимолда бўламиз — кўриш эҳтимоли юқори. Маҳаллий экспертлар билан уч марта тунги сафарга чиқамиз — иншааллоҳ, кўрамиз.

Албатта. Визачиларимиз ҳужжатларни ўзлари йиғади, сиз фақат шахсий ҳужжатларингизни берасиз. Гуруҳда аввал биз билан Европага борган мижозлар бор — бу виза олишни осонлаштиради.

Нимани ўз ичига олади

Тур нархи · 1 киши учун$5,200
+ Авиачипта, тахминан
$1,000
+ Элчихона тўлови
$200
+ Овқатланиш, тахминан
$300
Жами тахминан, 1 киши
$6,700

Қўшимча дастурлар ва шоппинг бу ҳисобга кирмаган.

Ариза қолдириш

Нархга киритилган

  • Шинам меҳмонхона ва нонушта — 7 кеча
  • Дастур бўйича барча трансферлар
  • Ўзбек йўлбошчи хизмати
  • Финляндияда маҳаллий гид хизмати
  • Виза учун ҳужжатларни йиғиш
  • Дастур бўйича экскурсиялар

Экскурсиялар 8 та

  • Шимол ёғдусини кўриш3 марта
  • Ўрмондаги чодирда гулхан
  • Хаски итлар чанаси
  • Шимол буғулари билан сайр
  • Балиқ овлаш ва барбекю
  • Санта Клаус қишлоғи
  • Снегоходда сайр
  • Фин анъанавий саунаси

Гуруҳга қўшилиш учун соғлом бўлиш ва саёҳатга кучли хоҳиш керак — шунда бутун гуруҳ бир мақсадда чиройли саёҳат қилади.

Ариза қолдиринг

Менежеримиз тез орада қўнғироқ қилади. Сизни саёҳатда кутамиз!

Менежер қўнғироқ қилиб, саволларингизга жавоб беради. Рақамингиз фақат шу мақсадда ишлатилади.

Леви — тоғ ва оппоқ арчалар
7 кеча · 8 кун · Тошкентдан

$5,200 1 киши учун

$5,200 1 кишиАриза қолдириш